Saturday, August 14, 2010

Bo'ston sihatgohi

БЎСТОН САНАТОРИЯСИ: БИЗ ДОИМО МАМНУНМИЗ!
Соғлом авлод келажакнинг муносиб вориси. Ёшларни соғлом бўлишлари учун жисмоний ўйинлар муҳим ўрин тутади. Чирчиқ туманидаги “Бўстон” сиҳатгоҳи ишчилари нафақат болаларни, балки, катта ёшлиларнинг ҳам саломатлиги йўлида меҳнат қилиб келишмоқда. Бундан 80 йил олдин қад кўтарган бу сиҳатгоҳ неча-неча кишиларнинг дардини енгил қилган, қанча киши ундан даво топган демайсиз. Атрофи сой ва боғ. Табиати гўзал сиҳатгоҳда фаолият олиб бораётганлар кўнгли очиқ ва самимий. Буни уларнинг табассум аримас юзларидан билса бўлади. Маҳмадалиев Бахтиёр Хасанович бошлиқ “Бўстон” сиҳатгоҳи кўплаб танловлар-у мусобақаларда ҳам мезбонлик қилган, яъни беллашув, мусобақа иштирокчиларининг иккинчи уйидек қадрдон гўшага айланиб улгурган. Шу сиҳатгоҳда анча йиллардан буён хизмат қилиб келаётган Усмоналиева Хатира Халмуратовна қўлини дуога очиб дуо қилишдан чарчамайди: “Худойим бирингни ўн қилсин. Ҳеч кимдан кам бўлма, одамларни кам кўрма!”.
Нуроний онахон умрининг аксарият қисмини ушбу масканда ўтказди. Бугун мустақиллик ҳадя этган туҳфалардан тўлиб-тошиб сўзлайди:— Биз кўрган қахатчиликни сиз кўрманг. Шунча шароит бор. Шуларнинг қадрига етиб, оқил инсон бўлинг.
Бундан 2 йил олдин “Бўстон”нинг 80 йиллигини нишонладик. Бу ерга нафақат даволанувчилар, балки, турли фестиваллар, танловлар иштирокчилари ҳам келиб теришади. Мана ҳозир ҳам Фонд Форумнинг лойиҳаси асосида ёш журналистлар ва ёш тадбиркорлар келишган.
Тўғриси, фарзандлари бундай оқилу доно юрт албатта муносиб қўлларда бўлиб, ўз олдига қўйган йўлидан озмай илдам қадамлар билан одимлайверади. Айниқса, спортчиларнинг кети узилмайди.
—Мен ҳам бунга ўрганиб қолганман. Болалар шовқуни, чопа-чоп... Баъзида шуларни ҳам соғинаман. Юзи кулгу нурларидан чарағон айлаган Хатира ая болаларни чин дилдан севади. Ая кекса бўлишига қарамай эрта тонгдан сиҳатгоҳ ён-бағрини кезиб чиқади. Гўёки бу аяга куч-қувват бағишлайди. Хатира ая сиҳатгохнинг навбатчи шифокори. Касбига бўлган муҳаббати энани 80 йиллик хотиралар томон бошлайди. Хатира аядек касбининг фидойиси бўлиш барчамизга насиб этсин! Бунёд МУРОД,Сурхондарё вилояти.

2 comments: