Ўқиш, малака ва амалиёт. Ана шу талабларга тўлақонли жавоб бера оладиган кишигина ҳақиқий журналист деган номга сазавор бўлади. Журналист томонидан тайёрланган материал: ҳоҳ у мақола, ҳоҳ кўрсатув ундаги маълумот ва фактларнинг аниқ, ишонарли,тўлиқ бўлиши журналистга обрў-эътибор олиб келади. Бунинг учун эса албатта кўп ўқиш ва изланиш керак бўлади.
Оромгоҳ иштирокчилари ўз билимларини мустаҳкамлаш мақсадида малакали тренерлардан сабоқ олишмоқда. Биргина босма матбуотни олсак, иштирокчиларга Дилшод Газиев ва Назира Тошпўлатова журналистика сир-асрорларини ўргатиб келмоқдалар. Айниқса, бугун 15-август босма матбуот гуруҳи учун анча ҳаяжонли дақиқалар билан бошланди. Туни бўйи уйқунинг “белига тепиб”, тайёрланган газеталар эрта саҳар ётоқхона кираверишига осиб қўйилди. Босма матбуот ўзбек жамоаси иккинчи гуруҳи томонидан тайёрланган газета “Мirror of the Media Camp” номи остида кунига бир маротаба чоп этилади. Ўзбек босма матбуот жамоасининг биринчи гуруҳи томонидан тайёрланган “Бўстон пресс” газетаси ҳам ҳудди “Мirror of the Media Camp” газетаси каби оромгоҳ қатнашчиларининг севимли нашрига айланмоқда. Бу икки газета нашри ўртасидаги соғлом рақобатда ким ғолиб бўлади, ким эса мағлуб? Бунисини энди вақт кўрсатади. Бироқ рақобатдош газеталар бир-бирларидан ортда қолмай қайноқдан-қайноқ янгилигу мақолаларни чоп этишга бел боғлаганлар. Назарияда олаётган билимларини амалиётда қўллаш имкониятига эга бўлаётганликлари нашида тунги бедорлик ўрнини тўлдираяпти десак муболаға бўлмайди.
Бунёд Холмуродов,
Сурхондарё вилояти
No comments:
Post a Comment