САМАНДАР ҲАМРОҚУЛОВ
Иқтидор, малака, ташқи кўриниш, омад… МАълумки, яхши ва машҳур актёр бўлиш учун бу омилларнинг ўрни жуда муҳим. Буларнинг барчасига бирдай эга бўлиш эса барча ижод иҳли ҳам сазавор бўлавермайди. Суҳбатдошимиз Самандар Ҳамроқулов актёр бўлибгина қолмай, қўшиқчи ҳамда режиссёр ҳамдир.
Самандар сиз ҳақингизда гап кетганда, “унинг омади бор” деган шарни кўп таъкидлашади.
— “Омад” бўлиши мумкин. Лекин ҳали ҳеч ким тайёр актёр ёки ижодкор сифатида туғилмаган. Бу соҳа кўп ўқиш, изланиш талаб этади, керак бўлса бир умр. Ҳар бир инсонда, ҳолбуки, у бошқа касб эгаси бўлсин, сидқидилдан адо этилган вазифа инсонга обрў-эътибор олиб келади.
Мендаги омад ҳам кўп ўқиш ва изланиш натижасида ҳосиб бўлган кўникма деб ўйлайман.
Самандар Ҳамроқуловга омад олиб келган рол. Бу ҳақда нима дейсиз?
— Ижодкор инсонда қалбининг тўридаги ролини ижро этиш истаги бўлади, албатта. Менинг ҳам шундай истагим бор. Агар иложи бўлса, тарихий филъмларда бош рол ижрочиси бўлиш. Масалан, Алишер Навоий, Амир Темур ва ҳоказолар. Лекин ҳали бундай образни акс эттирувчи рол чиққани йўқ.
Омад олиб келган ролимга келадиган бўлсак, “Севги фазоси”даги ролимни айта оламан.
Айрим санъаткорларимиз фарзандларининг иқтидори борми-йўқми, санъат соҳасига йўналтиришмоқда…
— Фикрингизга мутлақо қўшилмайман. Негаки, улар орасида ўзига ишонган, собит қадам ила одимлаётган қобилиятлилари ҳам бор. Истеъдодсизлар эса ҳеч қачон узоққача боришолмайди.
Томошабиннинг нафратини уйғотишдан чўчимайсизми?
— Йўқ, асло. Аксинча, бундан қувонаман: демак, мен ижро этган рол ҳаётий чиқибди. Томошабинни ишонтира олипдими, актёрга бундан ортиқ яна нима қандай баҳо керак. Мен бир нарсадан—инсон сифатида мендан нафратланишларидан қўрқаман, актёр сифатида эса йўқ. Бироқ одамлар назнида яхши кўриниш ниятида ижод қилаётганлар ҳам йўқ эмас.
Ўзингиз суратга тушган филмлардан кўнглингиз тўлмаганлари борми?
— Ҳар бир актёр бир нарсани қилаётган ишини танилишини, тан олинишини истайди. Томошабинга тўлақонли манзур бўлган филъм ижодкорлар, шу соҳага дахлдор шахслар томонидан таҳлил қилинганда бисёр камчиликлар чиқиши табиий. Шунинг учун бўлса керак ҳали бирор филъмимдан кўнглим тўлгани йўқ. Аммо шундай бўлсада томошабинларга манзур бўладиган образлар яратишга ҳаракат қилаяпмиз.
Хонанда Самандар Ҳамроқуловдан қандай янгилик кутамиз?
— Танловларда қатнашиб келяпмиз. Мана яқинда Хоразм томонларда бўлиб қайтдик. Янгиликка тўхталадиган бўлсак, муҳлисларимиз учун янги қўшиқлар тайёрлаяпмиз. Яқин орада муҳлисларимиз эътиборига ҳавола этишни режалаштирмоқдамиз…
Самандар, мана сиз режиссёрлик бўйича илк дебют ишингизни якунладингиз…
— Ҳақиқатдан ҳам режиссёрликнинг машаққатлари бисёр экан. Илгарилари профессионал режиссёрлар билан ишлаганимиз учун бунинг қийинчиликларини англадик.
Агар ҳаётингизда ниманидир ўзгартириш имкони бўлганда…
— (Ўйга толиб). Ҳеч иккиланмай, онамнинг олдларида кўпроқ бўлишга ҳаракат қилардим. Лекин… битта нарсани биламан, агар имкон берилганда ҳам барибир яна шундай бўлардим. Чунки, инсон айрим ҳолдатларни вақт ўтиб англаб, тушиниб етаркан.
Оила ҳақида нима дейсиз?
—Оилада эркакнинг ҳам аёлнинг ҳам ўрни муҳим, лекин оиланинг файзи аёл кишига боғлиқ деб ўйлайман. Аёл шундай бўлиши керакки, эркак ҳар доим уйига толпинсин, кўчада юрганда ҳам,уйда ҳам фақат “уйим, жойим” десин…
Муҳлисларингизга тилакларингиз?
— Ҳамиша хонадонлари тинч ва умрлари боқий бўлсин!
Самимий суҳбатингиз учун раҳмат.
Бунёд Холмуродов,
Сурхондарё вилояти.
No comments:
Post a Comment