Бугунги кунда Фонд Форум лойи?аларида иштирок этмаётган истеъдодли ёшларни учратиш мушкул. “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ?аракати томонидан юртимизнинг энг истеъдодли ёшларини кашф этиш ва уларни ?ўллаб-?увватлаш ма?садида 2005 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Келажак овози” республика ёшлар танлови ?ам шундай лойи?алар сирасидан.
Танлов на?адар кенг ?амровли эканини эса унда иштирок этиш ниятида бўлган ёшларнинг сони йилдан йилга ортиб бораётганидан ?ам билса бўлади. Дастлаб мазкур танловда 3000 га я?ин иштирокчи иштирок этган бўлса, бугунга келиб эса 71 024 нафарни ташкил этмо?да. Бу эса олдингиларидан 24 баравар кўп демакдир.
4 номинация (“Архитектура ва дизайн”, “Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар”, “Миллий ва амалий санъат”, “Адабий ижод ва публицистика”) бўйича туман, ша?ар ва вилоят саралаш бос?ичларидан муваффа?иятли ўтиб, жами 213 нафар йигит-?из танловнинг республика бос?ичида иштирок этиш учун йўлланмани ?ўлга киритганлар. Шулардан, “Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар” номинацияси бўйича 67 нафар иштирокчилар ўз лойи?алари, илмий кашфиётлари ва таклифлари ?амда техник ишланмалари билан республика бос?ичида иштирок этдилар. Уч гуру?га бўлинган иштирокчилар веб-ишланмалар ва дастурий таъминот, техник ишланмалар ва рационализаторлик таклифлари ?амда администрациялаш ва ишлаб чи?ариш жараёнини тизимлаш каби йўналишларда 10 дан орти? етакчи мута?ассислардан тузилган ?акамлар ?айъати аъзолари кўригидан ўтиб, савол-жавобларда фаол иштирок этишди.
Иштирокчиларнинг тайёргарлиги ва финал саралаш бос?ичидаги иштироки тў?рисида танловнинг веб-ишланмалар ва дастурий таъминот йўналиши бўйича ?акамлар ?айъати азоси, ТАТУ катта ў?итувчиси Ойбек Жўраев шундай дейди: “Мана ?озир “Келажак овози” танлови иштирокчилари лойи?аларини кўрикдан ўтказяпмиз. Бу ерга ташриф буюрган ёшларнинг фаоллиги, ўз ишлари устида олиб борган изланишларини кўриб ?айратланмасликнинг иложи йў?. Бу сафарги иштирокчиларни ?ам ?ўллаб-?увватласак, лойи?аларини ?аётга тадби? этишларида ?ам назарий, ?ам моддий кўмаклашсак, ишонамизки, улар ?ам бу эътиборни о?лашади.”
Истеъдод со?иблари бўлган ёшларнинг и?тидорларини тўла намоён этишларида “Келажак овози” республика ёшлар танловининг ўрни бе?иёс. Агарда ўтган йилларга назар ташласак, танлов ?олибларининг лойи?аларини аксарият ?исми амалиётга тадби? этиб келинмо?да. Шунингдек, патент олишлари, ?олаверса, ўзларининг кўргазмалари ва бош?а турли дастурларини ташкил этишларида амалий кўмак кўрсатилмо?да. Шу билан бир ?аторда, ўнлаб ёшлар “Иш билан таъминлашга кўмаклашиш маркази” ёрдамида ташкилотларга ишга жойлаштирилди, бир гуру? ёшлар эса чет давлатларида та?сил олишмо?да.
Танловнинг финал бос?ичи иштирокчилари ташкилотчилар томонидан ташкиллаштирилган маданий дастурлар, ма?орат дарслари ?амда маданият ва санъат вакиллари билан учрашувларда ?атнашиб, ўзларининг дунё?араши ва фикрлаш дунёсини ўстириб келмо?далар.
Дилобар Хуррамова, ?аш?адарё вилояти:
— “Келажак овози” танловининг финал бос?ичида иштирок этиш учун ?аш?адарё вилоятидан келдик. Тў?риси бизни яхши кутиб олишди, яратилган шароитлар жуда яхши, танловдан олган таасуротларимиз бир дунё. ?ар кунимиз ?изи?арли, ўзига хос ўтмо?да. Маданий тадбирларда республикамиздаги тани?ли санъаткорлар билан учрашув бўлаётгани эса биз учун янгилик. Саё?атимиз давомида Ўзбекистон тарихи давлат музейида ?ам бўлдик. У ердаги экспонатлар ор?али гўёки тарихни ўз кўзимиз билан кўргандек бўлдик.
Суннатулло Мамасолиев, Самар?анд вилояти:
— Бу ерда билим ва кўникмаларимизни мунтазам равишда ошириб келмо?дамиз. Турли маданий тадбирларда иштирок этишимиз биз учун кутилмаган сов?а бўлди. Анча эсда ?оларли во?еалар бўлмо?да. Истеъдодли, и?тидорли ёшларнинг ишларини кўриб, фикр-муло?азалар алмашмо?дамиз. Энг му?ими дўстлар орттирдик.
Миржамол Жўлиев, Сирдарё вилояти:
— Мен “Келажак овози—2010” танловидан жуда катта таасурот билан уйга ?айтяпман. Бу таасуротлардан мазкур танловда 3 бор иштирок этишишим, биро? менда ?али ?ам камчиликлар бор экан. Республика бос?ичида иштирок этишнинг ўзи ?ам катта бахт. Камчиликларимни бартараф этиб, келгусида янада яхширо? лойи?алар билан келишни режалаштираяпман.
Бе?руз Каримов, Сурхондарё вилояти:
— Бирлашган миллатлар ташкилотининг “Мингйиллик ривожланиш ма?садлари”да келтирилган 9 вазифаси—экологик бар?арорликни таъминлаш ма?садида ушбу лойи?ани ишлаб чи?дим. “Табиий газ олишнинг янгича технологияси” номли лойи?амдан кўзланган асосий ма?сад органик ў?итлар ёрдамида ер унумдорлигини ошириш, атмосферага парник газларнинг чи?иш ?ажмини ?ис?артириш ?амда чекка ?ишло? жойларида исти?омат ?илаётган а?олига табиий газ етказиб беришдир. Чи?индилар ёрдамида олинадиган бу биогазимиз ?озирда фойдаланиб келаётган газимиздан анча арзонга тушади. Бу бир кунда 20 쬬¬¬¬¬¬¬¬3 дан кўпро? газ чи?аради. Бундан таш?ари автомашиналар ?аракатланиши учун ё?ил?и олиш ?ам мумкин.
Бобур Туропов, Навоий вилояти:
— Бу танловдан олган таасуротларим яхши. Чунки, келганимиздано? бизни аъло даражада кутиб олишиб, керакли шароитларни яратиб беришди. Танловда ?атнашганимдан ва вилоят бос?ичида ?олиб бўлганимдан жуда ?ам хурсандман. “Келажак овози—2010” танловида комьпютер сич?ончалари имкониятини ошириш” тў?рисидаги лойи?ам билан иштирок этмо?даман. Лойи?амдан кўзланган асосий ма?сад сич?ончаларни ишлаб чи?ишни жорий этишдан иборат. Сич?онча моделини яратганман. Ушбу сич?онча 3 та функцияни бажаради: одатий ишлаш жараёни, телефон ало?аларини ?ўшиш ва mp3 плеер. Кейинчалик эса мен бунга интернет модем ва 2 GB хотира ?ўшмо?чиман. Бу сич?онча дистанцион бўлиб, исталган комьпютерда ўз драйверини топа олади. Фойдаланишда ?ам анча ?улайликлар ту?диради.
Абдувосид ?амидов, Сирдарё вилояти:
— Бу ерга келганимда танловнинг республика бос?ичида буна?анги кучли ра?ибларга дуч келишимни тасаввур ?ам ?илмаган эдим. Ўз кашфиётимни энг кучли деб ?исоблагандим. Мен каби республикамизнинг турли вилоятларидан келган ёшлар, ?аттоки, менинг ?ояманда кучлиро? кашфиётлар билан келганликлари мени ?айратга солди. Шундай ёшлар билан танловнинг финал бос?ичида учрашганимдан ва улар билан бир сафда турганимдан хурсандман. Мута?ассислар томонидан йўл ?ўйилган камчиликларим тушунтирилди. Уларни бартараф этиб, албатта, келгуси йили мукаммал лойи?а билан республика бос?ичида муносиб иштирок этиб, ?олиб бўлишга ?аракат ?иламан.
Достон ?асанов, Жиззах вилояти:
— Таасуротлар зўр. Барча иштирокчилар бир-бирлари билан я?ин дўстларга айланиб кетишди. “Универсиал плеер” лойи?ам билан иштирок этяпман. Асосан маиший хизмат тури бўлиб, маданий ?орди? олишга хизмат ?илади. Бунда бемалол телевизор кўриш, муси?а ?амда радио эшитиш мумкин. Лойи?ани амалга оширадиган бўлсак, а?олининг жой танламаган ?олда маданий ?орди? олишлари учун имкон яратилади ва мамлакатимиз кичик бизнес ?аётида ўз ўрнига эга бўла олади.
Гул?аё Холматова, Андижон вилояти:
— Таасуротларим жуда катта. Мен бу танловнинг вилоят бос?ичидан ?олиб чи??анимдан ва республика бос?ичида иштирок этаётганимдан хурсандман. Мени энг ?увонтирган нарса бош?а вилоятлардан келган и?тидорли ёшларни кўрганимдир. Мен мана шундай и?тидорли ёшлар сафида сафида эканлигимдан жуда ?ам хурсандман. Истайманки, биз таклиф этаётган лойи?аларимиз Ўзбекистонимиз ривожланиши учун хизмат ?илсин. Мен “Болаларда скалёт касаллигини олдини олиш” тў?рисидаги рационализаторлик таклифим билан ?атнашдим. Скалётни олдини олиш учун бошлан?ич синф ў?увчиларига янги универсал парта таклиф этдим. Тиббиётда касалликни даволагандан кўра олдини олган афзал. Мен таклиф ?илаётган парта ?ам касалликнинг олдини олишга ?аратилганлиги боис эътибордан четда ?олмайди деган умиддаман.
Сайдулло Мирзакаримов, Андижон вилояти:
— Мана ?озир йўналишимиз иштирокчилари ўзларининг таклифларини та?димот кўринишида кўрсатиб бердилар. Мен ?ам “Телемедицина Андижонда” номли менежментликни ривожлантириш бўйича ишлаб чи??ан таклифимни та?димот ?илдим. Бу лойи?ани ишлаб чи?ишимдан асосий ма?сад шундаки, Андижон вилоятининг барча туман ва ша?арларида ягона телекоммуникацион тизимни яратиш ?амда унинг кўмаги билан телеконсултация, телеконсилиум семинарлар ташкил этиш ва бунинг натижаси ўларо? а?олига самарали, арзон ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш.
?из?ин ба?с-мунозаралар билан ўз истеъдод ва и?тидорларини намойиш этган иштирокчиларнинг изланувчанлиги Жамоатчилик Кенгаши томонидан муносиб ба?оланиб борди. Мазкур танлов бу йилги ?олиблари номи эса 24-декабр куни бўладиган та?дирлаш маросимида баралла янграйди.
Яратилаётган бу ?адар кенг имконият ва шарт-шароитлардан о?илона фойдаланган ёшлар эса ўз йўлларидан илдам одимлагайлар!
Бунёд МУРОД.