Инсон иродаси ва унинг ички кучи ҳар қандай ҳолатдан чиқиб кетишига қодир. Фақатгина тушкунликка тушмай, ҳаяжонланмай иш тута билса бас. Инсоннинг ҳолати жисмоний ва руҳий ҳолатларга бўлинади. Инсон жисмонан толиққанда руҳий чарчоқ сезади, руҳий эзилса эса жисмонан лоқайд бўлиб қолади.
— Бугунги семинардан биз шуни ўргандикки, қандай вазият бўлмасин яхши кайфият ва ўзга бўлган ишонч кишининг омадига айланади,-дейди Шерзод Каримов.- Шунинг учун энди бу ёғига ҳар қандай муаммони яхши кайфият билан ҳал қилишга ҳаракат қиламан.
“Бўстон” оромгоҳида айни мана шу — “Шахс кучи” мавзуда бўлиб ўтган семинар жисмоний ҳордиқ билан бирга руҳий дам олиш ва инсон психалогияси ҳақида бўлди. Бизнес тренер, психолог Бобоёр Тўраев ва Британиянинг Ўзбекистонаги элчихонаси ҳориж тили тренери Мурод Исмоилов тренинг бошида саҳнавий кўриниш билан бахс-мунозараларга бой саволни ўртага ташлади—рак касаллиги. Агар сиз бундай бўлсангиз? Ҳақиқатдан ҳам савол бахс-мунозаралар ва фикр-мулоҳазаларга бой бўлди. Сўнг катта экранда Nick Vujicic ҳаёти ҳақида лавҳа намойиш этилди. Аслида имконияти чекланган ҳолда дунёга келган Nick 8 ёшида жонига қасд қилмоқчи бўлади. “Қўл-оёқсиз бола” деб барча унинг устидан кулган, ҳатто додлаб қочиб кетганлари ҳам бўлган. Шулар Nick нинг ҳаётга бўлган муҳаббатини сўндирган бўлса ажабмас. У имконияти чекланган бўлсада, мустақил ўрнидан тура олади, сувда сузиш машқлари ва голф ўйнашнинг чинакам устози ҳамдир. Шу билан бир қаторда интернет сайтларига мустақил кира олади, китоб ўқиш ва ҳаттоки ёзув-чизув ишлари ҳам унинг қўлидан келади.
Семинар давомида иштирокчиларнинг кун бўйи йиғилган чарчоқларини ёзиш мақсадида интерфаол ўйин ҳам ўтказилди. Ўйиннинг чин маъноси нима? Ўйиннинг чин маъноси бу—иштирокчиларга инсон қачон бахтли бўлади: барча ишлари яхши, муаммоси бўлмаганда, ҳудди шуни етказиш. “Мен бахтлиман” иборасини овоз чиқариб айтганда тушкун кайфиятдаги кишининг ҳам кайфияти кўтарилади.
Семинар сўнгида эса барча иштирокчиларни кейинги семинарларга чақириб, буклетлар ва афишалар тарқатилди.
No comments:
Post a Comment