Интернет журналистикаси журналистикада чек-чегара ва чеклов билмайдиган тур бўлибгина қолмай, балки юртимизда журналистиканинг ривожланаётган ёш тармоғи ҳамдир. Ҳозирги кунда 2000 дан зиёд веб-сайтлар ўзбек тилида эканлиги соҳада яратилган шарт-шароитларнинг ёрқин далили. Ёш журналистлар ҳам журналистиканинг бу тармоғини ўрганишга анча жиддий киришганлар.
Оромгоҳ иштирокчилари тренерлардан сабоқ олиш билан бирга мутаҳассислар, таниқли шахслар билан ижодий учрашувларда қатнашиб малакаларини мустаҳкамлашмоқдалар.
18-август санасида “Infocom.uz” сайти ижодкорлари билан бўлган пресс конференция ҳар галгиданда қизиқроқ ва янгиликларга бой бўлди. Барча учун керак ва қизиқ маълумотлар, янги фикр-мулоҳазалар ҳамда ўзига хослик. Қисқача маълумотлар шулар, бироқ бу билан конференцияни тўлиқ ёритиб бўлмайди. Азизова Махфуза ва Infocom.uz ижодий гуруҳи аъзолари қатнашчилар билан фикр-мулоҳазалар алмашилди. Айниқса, сайтнинг фаолиятига қаратилган презинтация ёшларда катта таъсурот уйғотди. Буни уларнинг мунозараларга қўшилиб, қилган бахсларидан билиш мумкин.
Infocom.uz сайти ҳомийлигида 2002 йилдан буён ойида бир маротаба 92 бетдан иборат журнал чоп этилади. Журналдаги асосий жойни эса реклама, муаммоли ҳамда интернет сайтда берилган мақолалар банд этади. Газетхонлар кўрсаткичи ҳам ой сайин ошиб бормоқда. Дастлаб чиқарилганида журнал тиражи 35 талар атрофида бўлган бўлса, бугунги кунга келиб 1000 дан ошиб кетди.
Таъкидлашларича, Infocom.uz сайти кўплаб иқтидорли ва ташаббускор ёшларни ўз веб-сайтларини яратишларига яқиндан кўмак бериб келмоқда экан. Қуйида айтилганидек конференция илгариларига қараганда ҳар тарафлама юқори даражада ўтказилди. Ўзбекистонда нечта веб-сайт бор, Россиядачи? Ва шунга ўхшаш кўп саволларга иштирокчилар билан бирга жавоб топилди: “Ўзбекистонда 2000 дан ортиқ ўзбек тилидаги веб-сайт бор. Интернет журналистикаси чегара билмаса ҳам леин унга ҳам қўйиладиган талаблар бор. Ҳеч бир инсон ўзини зўр билиб бу талабларни бузолмайди. “Ким билиб ўтирибди” қаблида иш тутаётган журналистлар ўз аудиаториясини йўқотиб боради”. Савол-жавобларда фаол иштирок этган ёшларга изоҳли луғат тўплами ва Infocom.uz газеталари топширилди.
Бунёд Холмуродов
No comments:
Post a Comment