БОБОЁР ШОУ—КАЙФИЯТЛАР АЪЛО ДАРАЖАДА! ТААСУРОТ, ЯРАШУВ ВА ТИЛАКЛАР.
Ўқиш, ёзиш, такрорлаш ва ҳоказо...
Оромгоҳ иштирокчилари рақобатда ютиб чиқиш учун туни бўйи уйқусиз меҳнат қилишмоқда. Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу ёқимли чарчоқ. Туни бўйи қилинган меҳнат натижаси эрта саҳар қўлларда. Натижада газеталарнинг ҳар бир сони ўзига хос кўриниш касб этмоқда. “Бобоёр шоу” ҳам ёшларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун ташкиллаштирган. Баҳонада қалбдаги сўзлар тилга чиқди. Гиналар унитили, қўллар маҳкам тутилди. Орадаги девор мутлоқ олиб ташланди.
Бобоёр Тўраев томонидан ўтказилган “Бобоёр шоу”нинг ўтган “Шахс кучи” номли дастури кишиларни ҳаётда олға интилишга ундайди.
Шоу олдидан ёшлар орасида бўлган сўровларда иштирокчилар ҳам шоу қанчалик уларга ёққанлиги ва бугунги шоуни ҳам интиқлик билан кутаётганликларини алоҳида таъкидлашди.
— Бобоёр ака биз билан тренинг ўтиш жараёнида ҳам қизиқарли маълумотлар, фактлар билан исботлаб, гуруҳни ўз ортидан эргаштра оладилар. Бу галги шоудан ҳам кўп ижобий натижалар кутаяпмиз,—дейди Вазира Юнусова.— Эшитишимизга қараганда, асосан кайфият кўтарувчи мавзуларда бўлиб ўтиши кўзда тутилган экан.
Ёшлар кутган шоу ҳам бошланди. Саҳнада 2 киши: Бобоёр Тўраев ва Бобур Комилов.
Ҳақиқатдан ҳам тарқатилган маълумотлар рост экан. 3 босқичда эсда қоларли мавзулар: биринчи босқич—Оромгоҳ ҳақидаги умумий таасуротлар; иккинчи босқич—ранжитган кшингиздан узр сўраб, “ярашиш”; учинчи босқич—Қалбингиздаги энг эзгу ниятларни изҳор этинг-Тилаклар.
Ўз фикрини билдириш истагидаги ёшлар аксарият қисмни ташкил этишсада, бироқ вақт чекловли. У босқич бўлмаса, кейингиси бор. “Умумий таасуротлар” ифодалаш учун 20 секунд вақт ажратилган бўлиб, сўзловчидан анча тезликни талаб этади.
Баъдаз босқичларга ўтиб борар экан, чекловли бўлган вақт ҳам қисқариб боради. Саҳна ортида бўлган навбатни эса асти қўяверинг. Ёшлар фикрларини шу қадар тез ва равон ифода этаётганларини кўриб, бугуннинг ёшлари ҳақли равишда юрт меросхўри дейиш мумкин. Оромгоҳ саҳнаси шоунинг фаол иштирокчиларига торлик қилди десак муболаға бўлмайди, назаримизда. Фаол иштирок этган иштирокчиларга Фонд Форум ва “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази томонидан эсдалик совғалари топширилди. Бу каби ишлардан кўзланган асосий мақсад — маданий ҳордиқ. Яхши дам меҳнатга ҳамдам, деганларидай, сувланган дарахт янада мўл ҳосил беради. Демак, ёзилган чарчоқ ёш журналистларнинг қаламини ўткирлаш усули ва воситасидир.
Босма матбуот томири бўлган журналистика дарахтимиз бундан кейин ҳам гулкираб яшнайверсин. Ижодкорнинг ижодий иши бўлган мевалардан эса барча бирдек фойдалансин.
Бунёд Холуродов,
Сурхондарё вилояти.
No comments:
Post a Comment