"Келажак овози" ёшлар ташаббуслари маркази Сурхондарё вилоят вакиллик маркази "Миллий Тикланиш" Демократик Партияси Сурхондарё вилоят кенгаши ижроия қўмитаси, Халқ депутатлари Термиз шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда "Бу мукаддас ватанда азиздир инсон" шиори остида хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда Халқ депутатлари Термиз шаҳар кенгаши депутатлари, "Миллий тикланиш" Демократик партияси етакчи мутаҳассиси Раъно Худойқулова, Акмал Алимов, Термиз шаҳридаги қатор маҳаллалар фуқаролар йиғини раиси ўринбосарлари ва "Келажак овози" ёшлар ташаббуслари маркази Сурхондарё вилоят вакиллик маркази фаоллари иштирок этишди. Хайрия тадбиридан кўзланган асосий мақсад шундаки, энг улуғ ва энг азиз байрамимиз Мустақиллигимизнинг 19 йиллиги муносабати билан 1-2 гуруҳ ногиронлари бўлган имконияти чекланган қариялар ва инсонлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнглини кўтариш билан бир қаторда йўқлонувчиларнинг уй юмушларига қарашиш. Жами 30 га яқин иштирокчи ва 12 дан зиёд гуруҳ ногиронлари, ёлғиз қариялар. Хайрия тадбирининг асосий статистик маълумотлари шулар. Бироқ бу маълумот ва фактлар билан эзгу ниятда амалга оширилган ҳайрия тадбирини тўлиқлигича ёритиш бироз мушкул.
Кўзида ёш билан қўлини дуога очиб оқ фотиҳа бериб, гапираётган 1 гуруҳ ногирони Карим Набиевнинг гаплари кишини таъсирлантирмай қўймайди.
Ишонч билан шуни қатъий айтишимиз мумкинки, бу каби тадбирлар келгусида ҳам ўтказилар экан, албатта ўзининг ижобий натижасини кўрсатмай қолмайди.
Мутаҳассисларнинг таъкидлашларича, ширин сўз инсонни йиқитган дард умрининг заволи бўлиши мумкин экан. Шундай экан бир биримиздан ширин сўзимизни аямайлик.
Бунёд Холмуродов,
"Келажак" пресс ёшлар матбуот маркази лойиҳа фаоли.
No comments:
Post a Comment